Жамият
Миграция агентлиги Германиянинг PersonaFAIRmittlung ташкилоти билан ҳамкорликда автобус ҳайдовчилари учун иш ўринларини таклиф қилмоқда.
Бунда ойлик жами 3000 евро бўлиб, солиқлар ушлаб қолиниши билан 2000 евро атрофида бўлади.
Номзодларга қуйидаги талабларга кўра танлаб олинади:
▪️ёш чегараси: 23–43;
▪️Б, C ҳайдовчилик гувоҳномаси;
▪️немис тилидан А2 ёки Б1 даража халқаро тил сертификати;
▪️судланмаган ва жисмонан соғлом бўлиши.
Бериладиган имтиёзлар:
▪️визани расмийлаштириш;
▪️авиачипта;
▪️аэропортдан иш жойигача трансфер.
Ҳозирда таклиф этилаётган бўш иш ўринлари 300 та.
Маълумот учун, танлаб олинган номзодларга Германияга жўнаб кетиш олдидан (виза жараёни бошланганда 1 ой) SBH West ташкилоти кўмагида «Ватанпарвар» марказида касбий немис тили ўқитилади ва қайта тайёрлов курслари ўтказилади.
Мазкур ҳавола орқали талабгорлар рўйхатдан ўтиши мумкин.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77820
Жамият
56756
Жамият
55983
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ