Жамият
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Баҳодир Исо 69 ёшида оламдан ўтди.
Маълумот учун, шоир 1956 йилда Риштон туманидаги Дўтир қишлоғида таваллуд топган. 1977 йилдан Риштон туманида ўрта мактабларда ўқитувчи, Маданият уйида рассом, туман Маънавият тарғибот маркази раҳбари, вилоят ҳокимлигининг «Фарғона ҳақиқати» газетасида адабий ходим, ФарДУ санъатшунослик кафедрасида ўқитувчи каби вазифаларда меҳнат қилган.
Марҳум шоир, журналист сифатида туман, вилоят, республика газета ва журналлари орқали элга танилган. «Одамлар ичидан одам изладим» (2005), «Яхшилар бор яхшиям» (2008), «Отам кутган кунлар» (2013), «Муҳаммад Юсуф» (2014), «Куй тили» (2015), «Қишлоқдаги шоир» (2016) номли шеърий тўпламлари қўлма-қўл ўқилиб, замонавий ўзбек адабиётининг дурдоналари сафидан жой олган.
У ўзбек санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшган. Жумладан, таниқли хонандалар томонидан унинг кўплаб шеър ва ғазаллари қўшиққа айлантирилган.
Oyina.uz марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
77524
Жамият
56602
Жамият
55801
Жамият
50869
Жамият
//
Изоҳ йўқ