
Сиёсат
Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 58-сессиясида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов жорий йилнинг 31 мартида Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари иштирокида тарихда илк бор уч томонлама саммит бўлиб ўтишини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараси чизиғи узил-кесил келишиб олинган. Байсалов бу воқеани «дипломатия ва сиёсий ироданинг тарихий ғалабаси» деб атаган.
Шунингдек, Қирғизистон расмийси эришилган келишув Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг «минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги тинимсиз саъй-ҳаракатлари» туфайли амалга ошганини урғулаган.
Хабарга кўра, март ойининг охирига режалаштирилган Хўжанд саммити уч мамлакат ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади. Унда етакчилар Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилади.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ