«1000КИТОБ» лойиҳасига янги менежерлар тайинланди

Сақлаш
18:18 / 24.02.2025 105 0

Энг сара илмий-оммабоп ва бадиий адабиётларни хорижий тиллардан ўзбек тилига ўгириш ва чоп этини мақсад қилган «1000KИТОБ» лойиҳаси раҳбарияти контент-менежер ҳамда ташкилий-молиявий менежерлик бўйича вакант ўринлар ҳақида эълон қилган эди.

 

Маълум бўлишича, мазкур лавозимларда ишлаш истагини билдириб 300 нафардан ортиқ номзод ўз маълумотларини тақдим этган.

 

Номзодларни танлаб олиш 2 босқичда амалга оширилган.

 

Биринчи босқичда номзодлар фаолияти белгиланган талаблар бўйича ўрганиб чиқилган.

 

Навбатдаги босқичда номзодлар орасидан энг муносиблари Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан суҳбат асосида танлаб олинган.

 

Якунда тилшунос, тарихчи, ЎзР ФА Миллий археология маркази катта илмий ходими Элдар Асанов «1000KИТОБ» лойиҳаси контент-менежери лавозимига, «Асахий Боокс» нашриётида 6 йил мобайнида молиявий менежер сифатида фаолият юритган Назирбек Худоёров эса ташкилий-молиявий менежер лавозимига тайинланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//