
Жамият
Ўзгидромет 24–28 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унда ёзилишича, дам олиш кунларида кузатилган баҳорий илиқ об-ҳаводан сўнг, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда.
Жумладан, республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 24–25 февраль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 февралда эса республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.
Айрим жойларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача бўлиши, баъзида 23–25 м/с гача кучайиши мумкин.
25–27 февраль кунлари ҳарорат 0– +5 даража илиққача аста-секин пасаяди.
26–27 февраль кунларига келиб, кечалари ҳарорат 0– -5 даража совуққача пастлайди.
Иш ҳафтаси давомида республика шимолида ҳарорат асосан кечалари -4– -9 даража совуқ, кундуз кунлари -3 даража совуқ– +2 даража илиқ бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.
Тошкент шаҳрида бугун куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 25–28 февраль кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлади.
Ҳаво ҳарорати эртага +11– +13 даража илиқ бўлади. 26–28 февралда +2– +5 даража илиққача пасаяди. 27–28 февралга келиб, ҳарорат кечалари 0– -3 даража совуққача аста-секин пастлаб боради.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ