Энди жиноятдан жабрланганларга нафақа тўланади

Сақлаш
16:06 / 24.02.2025 25 0

Ҳукумат қарори билан «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби» тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Унга кўра, энди жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилган нафақа тури тайинланади ва уларга бир йўла тўлаб берилади.

 

Бунда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган ҳисобланади.

 

Ҳужжатга биноан, қуйидагилар ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашга асос бўлади:

▪️ ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги);

▪️ унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;

▪️ унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;

▪️ мулкий зарар етказилганлиги.

 

Бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори қуйидагича бўлади:

➖ шахс вафот этганда унинг оила аъзолари ҳар бирига тенг улушда — БҲМнинг 100 баравари (37 млн 500 минг сўм) миқдорида;

 

➖ шахсга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда, ногиронлик гуруҳига кўра:

▪️И гуруҳ — БҲМнинг 80 баравари (30 млн сўм) миқдорида;

▪️ИИ гуруҳ — БҲМнинг 70 баравари (26 млн 250 минг сўм) миқдорида;

▪️ИИИ гуруҳ — БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида.

 

➖ ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганда ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда эса, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси асосида:

▪️оғир даража — БҲМнинг 35 баравари (13 млн 125 минг сўм) миқдорида;

▪️ўрта даража — БҲМнинг 35 баравари (13 млн 125 минг сўм) миқдорида;

▪️соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил даража — БҲМнинг 25 баравари (9 млн 375 минг сўм) миқдорида.

 

Ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) уни таъминловчи орган томонидан уни олган кундан бошлаб, 10 сутка ичида ижро этилиши лозимлиги белгиланди.

 

Маълумот учун, бир йўла бериладиган нафақа солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолишлар амалга оширилмайди.

 

Ушбу қарор 2025 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//