Устама олишни хоҳловчи педагоглар учун янги тартиб йўлга қўйилади

Сақлаш
14:45 / 24.02.2025 23 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Вазир жамғармасидан устама бериш тартибига ўзгартириш киритиш бўйича Ҳукуматнинг янги қарор лойиҳаси тайёрланмоқда.

 

Унга кўра, эндиликда барча педагоглар мазкур устамани олишга даъвогарлик қилиши мумкин.

 

Таъкидланишича, келгуси йилдан бошлаб Вазир жамғармаси учун ташкил этиладиган биринчи босқич (тест) синовлари ўтказилмайди.

 

Бунда малака синовларининг биринчи босқич натижаларига кўра умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари орасидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод кейинги босқичга номзодлар сифатида танлаб олинади (ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун).

 

2026 йилги Вазир жамғармасидан устама олувчи номзодлар эса жорий йилги малака синовлари иштирокчилари орасидан танланади.

 

«Шундай экан, бу йил ўтказиладиган малака синовларида фаол иштирок этинг», дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, январь июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этиш учун юборилаётган мурожаатлар:

▪️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг pedkadr.uzedu.uz платформаси;

 

▪️ Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

 

▪️ Давлат хизматлари марказлари орқали 2025 йил 1 мартга қадар қабул қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//