Ибн Синонинг устози ёзган асар қайта тикланмоқда

Сақлаш
11:43 / 24.02.2025 27 0

Абу Али ибн Синога устозлик қилган Абу Мансур Ҳасан ибн Нуҳ Қумрийнинг тиббиётга оид асари қўлёзмаси факсимилеси тайёрланмоқда. Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, тайёр бўлган нусха марказ экспозициясига жойлаштирилади.

 

Маълумот учун, Абу Мансур ал-Қумрий Х асрда Бухорода яшаган бўлиб, тиббиёт соҳасидаги етук мутахассислардан бири бўлган.

 

У Бухоро амирлари саройида табиб сифатида фаолият юритган ва ёш Ибн Синонинг устози бўлган.

 

 

Қумрийнинг саккизта тиббий асар ёзгани маълум, аммо улардан иккитаси бизгача етиб келган. Жумладан, унинг «Китоб ал-ғина вал-муна» асари инсон танасининг барча аъзоларини даволашга бағишланган бўлиб, кўплаб нуфузли кутубхоналарда 70 га яқин қўлёзма нусхалари мавжуд.

 

Қумрийнинг иккинчи машҳур асари «Тиббий истилоҳларни ёритувчи китоб»дир. У тиббий луғат шаклида бўлиб, унда 350 дан ортиқ тиббий атамалар изоҳланган.

 

Бу асарда ўша давр тиббиётида ишлатилган парҳез таомлар, ичимликлар ва махсус мосламалар ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилган.

 

Асарнинг луғати ХИВ асрда Исмоил ибн Юсуф томонидан форс тилига таржима қилинган.

 

Таъкидланишича, Қумрийнинг илмий мероси бугунги кунда ҳам тиббиёт соҳасида қимматли манба ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//