Жамият
29 декабрь куни икки нафар 11 ёшли бола Нукус шаҳри «Жана базар» ҳудудидаги «Қоскўл» дренаж кўлида муз ўртасида қолиб кетган.
Маълум қилинишича, 2010 йилда туғилган икки бола музда ўйнаш мақсадида «Жана базар» ҳудудида жойлашган «Қоскўл» дренаж кўлига борган ва муз ёрилиши оқибатида сувга тушиб кетган. Шундан сўнг болалар ўзлари ҳаракат қилиб музнинг қалин жойига чиқиб олган ва ёрдам келишини кутган.
Уларни кўриб қолган фуқароларнинг чақируви бўйича воқеа жойига ФВБнинг махсус отряди етиб бориб, муз устида қолиб кетган болаларни қирғоққа олиб ўтган. Воқеа жойида уларга биринчи тиббий ёрдам берилган ва шифохонага юборилган. «Айни вақтда болаларнинг аҳволи яхши», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ