
Маданият
Ўзбекистон Республикаси Президенти 19 февраль куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилганидан хабарингиз бор. Мазкур ушрашувда Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа Шавкат Мирзиёевга муқаддас Каъба ёпинчиғи – кисванинг бир парчасини топширган эди.
Хабарга кўра, энди ушбу кисванинг бир парчаси Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилади. Парчанинг остида эса Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз бин Абдурраҳмон Ол Сауднинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига совғаси деган маънодаги изоҳ бўлади.
Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов муқаддас Каъба ёпинчиғининг парчаси марказдаги энг қадрли экспонатлардан бири бўлиб қолишини таъкидлади.
Саудия ҳаж ва умра ишлари вазири Ислом цивилизацияси марказига ҳам ташриф буюрган ва у ерда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишган.
«Таассуротларим ажойиб! Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази чин маънода ўхшаши йўқ лойиҳа. Бино ва унинг маҳобати таҳсинга сазовор. Уни янада ривожлантириш учун оз бўлсада, кўмагимиз тегса, мамнун бўламиз. Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай кўринишда бўлишини тасаввур қилар эдим. Уни ўз кўзим билан кўргач, қойил қолдим. Улкан иш қилингани ва бунинг ортида катта меҳнат ётгани кўриниб турибди, – дея фикрини баён қилган Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа.
Хабарда ёзилишича, ташриф давомида бўлиб ўтган музокараларда Подшоҳликнинг Ҳаж ва умра вазирлиги ҳамда марказ ўртасида Ўзбекистонда Ҳаж ва умранинг тарихи, бугунига бағишланган ҳужжатли фильм яратишга келишиб олинган.
Унда Ислом дини диёримизга ёйилишининг илк давридан бошлаб яқин ўтмишгача ўзбекистонлик мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра зиёратини амалга оширишида дуч келинган тўсиқлар, қийинчиликлар ва Янги Ўзбекистонда бу борадаги кенг имкониятлар кўрсатиб берилади.
Бундан ташқари, фильмда ўзбекистонлик зиёратчилар учун яратилаётган қулай шароитлар, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳам акс эттирилади.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Марказ томонидан нашр этилган Катта Лангар Қуръонининг факсимилеси ва хаттот Ҳабибулло Солиҳ кўчирган Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг мактубларидан бирининг нусхаси меҳмонларга ҳадя қилинган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ