Жамият
Ўзгидромет 21–23 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +3– +8 даража илиқ, кундуз кунлари +15– +20 даража илиқ, баъзи жойларда +22 даража илиққача бўлади.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳарорат пасая бошлайди ва 23 февраль(якшанба)да ҳарорат кечаси -1– -6 даража совуққача, кундузи -3 даража совуқ– +2 даража илиққача пасаяди.
Бугун 21 февралда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
22 февралда жанубий ҳудудларда ва чўл зонасида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 23 февралда республиканинг кўпчилик ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шимолда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Тошкент шаҳрида 21–23 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат асосан кечалари +5– +8 даража илиқ, кундуз кунлари +17– +20 даража илиқ бўлади.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77653
Жамият
56684
Жамият
55897
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ