Болани ноқонуний диний таълим олишга жалб қилганлар жавобгарликка тортилади

Сақлаш
11:40 / 21.02.2025 14 0

Фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

 

Қабул қилинган қонун билан «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» ги қонунга қўшимчалар киритилди.

 

Уларда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги, улар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага биноан, агар ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этилса, уларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.

 

Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, ҳуқуқбузарлар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жаримага тортилади ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ билан жазоланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//