
Жамият
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун қабул қилинди.
Жумладан, Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, энди қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланади:
▪️ Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;
▪️ Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;
▪️ Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;
▪️ Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;
▪️ Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга биноан йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши белгиланди.
Ҳужжатга кўра, белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга энди жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.
Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади.
Ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.
Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмайди.
Шунингдек:
▪️ Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;
▪️ Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;
▪️ Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;
▪️ Йўл безорилиги учун маъмурий жавобгарлик белгилаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар сифатида киритилди.
Қуйидаги 13 та ҳуқуқбузарлик бўйича балл тизими жорий қилинди. У ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига қараб, 0,5 баллдан 2 баллгача бўлади.
Булар:
125-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш(3-5-қисм);
126-модда. Тонировка;
127-модда. Товуш ва ёритиш қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш(биринчи қисм);
128-модда. Йўл белгилари ва бошқа қоидалар;
128-3-модда. Тезлик талабларига амал қилмаслик;
128-4-модда. Қизил чироққа бўйсунмаслик;
128-5-модда. Халақит бериш ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиш;
128-6-модда. Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
128-7-модда. Одам ташиш қоидаларини бузиш(янги модда);
128-8-модда. Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш(янги модда);
129-модда. Гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш;
130-модда. Темир йўлдан ўтиш қоидаларини бузиш;
137-модда. ЙТҲ жойидан кетиб қолиш(биринчи қисм).
Меъёрий баллдан ошиб кетгандан сўнг маъмурий жазони жиноят ишлари бўйича туман/шаҳар суди тайинлайди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ