Сиёсат
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Озарбойжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат фуқароларининг ID-карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имконияти муҳокамасига бағишланган онлайн учрашув ташкил этилди.
Ушбу саъй-ҳаракат саёҳатларни енгиллаштириш ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Томонлар фуқаролар ҳаракатини соддалаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ушбу қадам муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
ID-карталардан фойдаланиш Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради, бу эса саёҳат қилиш қулайлигини оширади ва мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди.
Шунингдек, мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик муносабатларининг ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
77445
Жамият
56557
Жамият
55741
Жамият
50811
Жамият
//
Изоҳ йўқ