
Иқтисод
Банклар 12 ойдан ортиқ муддат давомида амалиётлар рўй бермаган карталарни бир томонлама блоклашлари мумкин. Бу ҳақда Ҳумо тўлов тизими матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Кутилмаганда блокланишнинг олдини олиш учун, фойдаланилмаётган Ҳумо карталарингизни @ҳумоcардбот орқали олдиндан вақтинчалик блоклаб қўйиш тавсия этилади. Бу карталарингиз хавфсизлигини таъминлашга ва уларни банк томонидан (заруриятсиз) блокланишининг олдини олишга ёрдам беради», дейилади хабарда.
Январь ойи охирида «Банкерс.уз» нашри банклар 12 ой давомида «ҳаракатсиз» бўлган карталарни блоклаши ҳақида мижозларни огоҳлантира бошлаганини маълум қилганди. Бу Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган янги талаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Унга кўра, битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) эмиссия қилинадиган карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача чеклаш бўйича вақтинчалик тартиб жорий қилинганди.
Бироқ Марказий банк тижорат банклари учун 1 йилдан бери фойдаланилмаётган карталарни блоклаш бўйича талаблар жорий этилишини расман эълон қилмаган.
Айни пайтда тижорат банклари томонидан фуқароларга тегишли банк карталари ҳақида СМС хабарлар юборилмоқда. Марказий банк бунга изоҳ бериб, ушбу СМС хабарлар фуқароларни уларнинг номига расмийлаштирилган банк карталари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида юборилаётганини билдирди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ