
Жамият
Ўзбекистон Республикаси президенти " “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони қабул қилди.
Фармонга кўра, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами доирасида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини, уларга тенглаштирилган шахсларни ҳамда, 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида бир марталик пул мукофоти белгиланди:
Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилишини таъминланади.
Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклатилди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ