
Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
18 февралдан кучга кирган фармонга асосан, аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликларига ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудуднинг иқлим шароитини инобатга олган ҳолда ҳар чоракда ўтказиладиган мониторинг натижасида экин тўлиқ экилмаган ёки қаровсиз қолдирилганлик ҳолати аниқланганда тажриба тариқасида (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно):
Берилаётган имтиёзларни вақтинча тўхтатиш, қайта тиклаш ва оширилган солиқ ставкаларини қўллаш “маҳалла еттилиги” хулосасига асосан амалга оширилади ва тегишли маълумотлар “Online маҳалла” электрон платформасига киритиб борилади.
Томорқа ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган, яъни экин экиладиган майдонларига экин экилган тақдирда, “маҳалла еттилиги” кафиллиги билан барча имтиёзлар ва амалдаги солиқ ставкалари тиклаб берилади.
Аҳоли томорқаларида юқори даромад олишни рағбатлантириш мақсадида 2026 йилдан бошлаб тажриба тариқасида Наманган вилоятида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида етиштирилган маҳсулотлардан олинган даромад миқдори 1 сотих учун БҲМнинг 25 бараваридан (9 миллион 375 минг сўм) юқори бўлганида фуқаролар ва деҳқон хўжаликларининг экин билан банд бўлган ер участкалари учун тўланган ер солиғининг 90 фоизи тегишли йил якуни билан қайтариб берилади.
Мазкур тартиб ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда тажриба натижаларини ҳисобга олган ҳолда ушбу тартибни республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши лозим.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ