Банк омонатларининг 200 миллион сўмгача бўлган қисми кафолатланади

Сақлаш
12:40 / 19.02.2025 25 0

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида "Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун муҳокама қилинган эди. Қонунчилик палатаси уни 2024 йил 13 август куни қабул қилган. Унга кўра, энди бир мижоз бир тижорат банкига қўйган маблағининг кафолатланадиган миқдори 200 миллион сўмни ташкил этади.

 

Давлат жисмоний ва юридик шахсларнинг депозитларини 200 миллион сўмгача кафолатлайди – жисмоний ва юридик шахсларнинг омонатлари давлат томонидан ҳимояланади. Яъни, бунда омонатчи 10 та банкда 200 млн сўмдан жами 2 млрд сўм пулини кафолатлаши мумкин.

 

Марказий банк қайд этишича, мазкур Қонун лойиҳаси Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида бу борадаги қонунчиликни ҳозирги кун талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Халқаро тажриба бўлса, қуйидаги рақамларни кўрсатади:

 

  • Россия – $14,300 (186 млн сўм)
  • Украина – $20,000 (260 млн сўм)
  • Молдова – $10,700 (139 млн сўм)
  • Беларус – $10,000 (130 млн сўм)
  • Сербия – $16,000 (208 млн сўм)
  • Чехия – $13,000 (169 млн сўм)
  • Словакия – $14,000 (182 млн сўм)
  • Литва – $15,000 (195 млн сўм)
  • Эстония – $18,000 (234 млн сўм)
  • Болгария – $17,000 (221 млн сўм)
  • Руминия – $15,500 (202 млн сўм)

 

Аввал фақат фуқароларга татбиқ этилган кафолат эндиликда бизнес учун ҳам амал қилади. Омонатни қайтариш муддати 83 кундан 7 кунгача камайтирилади. 2026 йилнинг 1 январ санасидан бошлаб 15 кун, 2027 йил 1 январдан эса 7 кун бўлади.
 
Таъкидланишича, Омонатларни кафолатлаш агентлиги ташкил этилган бўлиб, банк тизимидаги барқарорликни таъминлаш учун янги институт иш бошлайди. 99,7% омонатчиларнинг маблағлари тўлиқ ҳимояланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//