
Жамият
Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Ташриф давомида Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котиби ўринбосари Агнес Кертес, Ички ишлар вазирлиги давлат котиби Золтан Больчик, Чет элликлар бўйича миллий полиция бошқармаси бош директори Шандор Гёмбош, Миллий иқтисодиёт вазирлиги давлат котиби ўринбосари Сильвиа Балоч ҳамда бир қатор рекрутинг компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Манбада қайд этилишича, Венгрия томони миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишдан манфаатдорлигини тасдиқлади. Томонлар, меҳнат мигрантлари учун виза бериш тартибини соддалаштириш истиқболларини биргаликда ўрганишга келишиб олди. Ташриф Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миграция ва иқтисодий шериклик соҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболларини очишда муҳим қадам бўлди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ