Жаҳон
Анқарада сохта спиртли ичимликдан вафот этганлар сони 59 тага етди.
Анқара Бош прокуратураси ўлим ҳолатлари бўйича маълумотлар, шунингдек, қалбаки ичимликлар савдоси билан боғлиқ текширувларни давом эттирмоқда. Ҳозиргача иш доирасида 28 киши қўлга олинган.
Январь ойи ўрталарида турк ОАВлари Истанбулдаги 90 нафарга яқин бемор қалбаки спиртли ичимликдан шикоят қилиб тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган, уларга метанолдан заҳарланиш ташхиси қўйилган. 70 нафар заҳарланганлар вафот этган.
«Заҳарланиш ҳолатлари асосан, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари яшайдиган ҳудудларда қайд этилган» – деб ёзади Report нашри.
Шу тариқа, Туркияда январдан то бугунга қадар 129 киши сохта спиртли ичимлик қурбонига айланган. Расмийлар мамлакатда спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ва савдо нуқталарини текшириш ишларини кучайтирган, бир неча 10 минглаб литр сохта алкоголь маҳсулотлари аниқланган.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
77595
Жамият
56647
Жамият
55848
Жамият
50911
Жамият
//
Изоҳ йўқ