
Илм-фан
Президент мактаби ўқувчиси дунё бўйича 14-ўринда турадиган Чикаго университетига 100 фоизлик грант асосида қабул қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова хабар берди.
Қайд этилишича, Гулистон шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Асилбек Ашуров АҚШнинг нуфузли Чикаго университетига 420 000 АҚШ доллар миқдоридаги тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинган. У Чикаго университетининг тўлиқ грантини қўлга киритган илк ўзбекистонлик ўқувчи сифатида тарихга кирди.
Маълумот учун, Чикаго университети дунёдаги энг нуфузли олийгоҳлардан бири бўлиб, халқаро миқёсда ўзининг илмий тадқиқотлари, юқори сифатли таълими ва кучли академик анъаналари билан танилган. ҚС «Wорлд Университй Ранкингс» ва «Тимес Ҳигҳер Эдуcатион» каби халқаро рейтингларда Чикаго университети доимий равишда энг юқори ўринларни эгаллаб келади. Ҳозирда ушбу университет дунё миқёсида 14-ўринда туради.
Вазир шунингдек, Президент мактаблари бугун ўз самарасини бера бошлаганини алоҳида қайд этган:
«Асилбек ягона мисол эмас. Ўтган йиллар давомида Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Абдулазиз Собиров дунё рейтингида ТОП 5 ликка кирувчи Гарвард университетига 354 000 АҚШ доллари миқдоридаги грант билан ўқишга қабул қилинган. Мактабнинг яна бир битирувчиси Сайфулло Саидов дунё рейтингида 9-ўринда турувчи «Университй Cоллеге Лондон» олийгоҳига, шунингдек, дунё ҚС рейтингида 17-ўринда турадиган Принстон университетига 350 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўлиқ грант асосида муддатидан олдин ўқишга қабул қилинган. Қизларимиз ҳам фаол. Масалан, Наманган Президент мактабининг битирувчиси Гўзал Ҳайдарова ҳозирда Гарвард университетида тўлиқ грант асосида таълим олмоқда. Ушбу нуфузли университетлар битирувчилари орасида таниқли олимлар, Нобел мукофоти совриндорлари кўпчиликни ташкил қилади. Ажаб эмас, йиллар ўтиб ўқувчиларимиз ҳам улар орасидан жой олса» – деб Асилбек, унинг ота-онаси ва таълим берган устозларини табриклайди Ҳилола Умарова.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ