Аёлларнинг ижтимоий тармоқларда фаоллиги ортиб бормоқда (тадқиқот)

Сақлаш
17:23 / 18.02.2025 17 0

Аёллар эркакларга қараганда ижтимоий тармоқларда кўпроқ вақт ўтказади.

 

GWI маълумотларига кўра, 16 ёшдан 24 ёшгача бўлган аёллар ҳозирда ижтимоий платформалардан фойдаланишда кунига ўртача 3 соатга яқин вақт сарфлайди. Агар мазкур кўрсатгич икки йил аввалгиси билан солиштирилса, бу ёшдаги аёлларнинг ижтимоий тармоқларда ўтказаётган вақти 12 минутга қисқарганини кўриш мумкин.

 

Худди шу ёшдаги эркаклар ҳам ҳозирги кунга келиб сўнгги икки йил олдинги социал тармоқдаги фаоллигини 12 дақиқага қисқартирган. Бироқ шундай бўлсада, эркаклар ва аёлларнинг бу жараёндаги 25 минутлик тафовути ўзгармаган.

 

Жадвалнинг иккинчи томонига қаралса, 55 ёшдан 64 ёшгача бўлган аёллар бугунги кунда икки йил олдингига қараганда кўпроқ ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини билиб олиш мумкин.

 

 

Маълумотда ёзилишича, сўнгги 24 ой ичида мазкур ёшдаги аёлларнинг кундалик ижтимоий медиа фаоллигига 6 дақиқани қўшилган. Худди шу ёш гуруҳидаги эркакларники эса, аксинча ўртача 4 дақиқага қисқарган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//