Германия 3 та йўналиш бўйича ишга таклиф қилмоқда

Сақлаш
16:24 / 18.02.2025 18 0

Миграция агентлиги ва Германиянинг AMAZONE иш берувчи ташкилоти ўзбекистонликлар учун қуйидаги йўналишлар бўйича иш ўринларини таклиф этмоқда:

▪️ пайвандчи;

▪️ муҳандис-механик;

▪️ чилангар.

 

Бунда ойлик 1800 евро (тахминан 24 500 000 сўм) бўлиб, уй ижараси ва овқатланиш харажатлари ишчининг ўз ҳисобидан бўлади.

 

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

▪️ ёш чегараси: 40 ёшгача;

▪️ немис тилидан камида А2 даражадаги Гёте, Телc ёки ÖСД халқаро сертификат;

▪️ металл технологияси, қишлоқ хўжалиги ва техника йўналишида касб таълим дипломи ёки

автомобилсозлик, машинасозлик, аграр машинасозлик бўйича бакалавр дипломи;

▪️ соҳа бўйича камида 1 йиллик тажриба;

▪️ иш жадвали: ҳафтасига 5 кун, 40 соат.

 

Шунингдек, талабгорлар судланмаган ва жисмонан соғлом бўлиши керак.

 

Синов муддати 6 ой бўлиб, ҳозирда 70 ўрин учун номзодлардан аризалар қабул қилинмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//