Энди 086-шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн юклаб олиш мумкин

Сақлаш
10:47 / 05.05.2026 12 0

Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани my.gov.uz орқали онлайн олиш имконияти пайдо бўлди. Ушбу хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, ҳеч қандай ҳужжат талаб этмайди.

 

Маълумотнома порталда шаклланиши учун эса фуқаро аввал тегишли тиббиёт муассасасида шифокорлар кўригидан ўтган бўлиши лозим. Шифокорлар хулосаси базага киритилгач, ҳужжатни масофадан туриб олиш мумкин бўлади.

 

086-шаклдаги тиббий маълумотнома:


- ОТМ, лицей ва коллежларга ҳужжат топширувчи абитуриентлар;
- Спортчилар ва ишга кирувчи номзодлар;
- Судьялик лавозимига тайинланадиганлар;
- «Мурувват» ва «Саҳоват» уйларига йўлланма олувчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар каби тоифадаги фуқароларга тақдим этилиб, бугунга қадар уни олиш учун шифохонага қайта бориш ва навбатларда туриш талаб этиларди.

 

Эндиликда маълумотномани қуйидаги тартибда онлайн юклаб олиш мумкин:


- my.gov.uz порталига кирилади

- Соғлиқни сақлаш» бўлимидан «086-шаклдаги тиббий маълумотномани олиш» хизматини танлаб, ҳужжат юклаб олинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//