Жамият
Президент қарори билан Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил қилинади.
У Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида иш бошлайди.
Жамғарма маблағлари белгиланган манбалар ҳисобидан 100 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг суммага етказилади.
Жамғарма кўмагида камида 50 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш унинг фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади.
Ҳужжатга кўра, белгиланган дарё, канал ва соҳил бўйларида хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича бизнес лойиҳаларни жойлаштириш учун ўрнатилган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш орқали ер участкалари ажратилади.
Ёшлар ишлари агентлигининг жамғармага ажратиладиган маблағлари ҳисобидан эса жамғарма ҳузурида устав фонди 10 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштирадиган венчур жамғарма ташкил этилади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
77702
Жамият
56700
Жамият
55920
Жамият
50971
Жамият
//
Изоҳ йўқ