
Жамият
Шавкат Мирзиёев кеча Ал-Кувайт шаҳридаги «Ас-Салом» сарой-музейига ташриф буюрди.
Маълумот учун, сарой 1960–1964 йилларда ўзига хос араб меъморчилиги услубида бунёд этилган ва 1990 йилгача Кувайтга ташриф буюрган хорижий раҳбарлар учун расмий қароргоҳ бўлиб хизмат қилган.
2019 йилда саройда музей очилган бўлиб, унда 32 минг квадрат метр майдонда Кувайтнинг кўп асрлик тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти музей экспозицияси билан танишиб, унинг меъморий концепцияси ва замонавий инфратузилмасини юқори баҳолаган.
Ўзбекистон билан Кувайт маданий алмашинувларини, хусусан, музей иши ва тарихий меросни асраш соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, қўшма гуманитар дастурларни амалга ошириш ва ўзаро кўргазмалар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилган.
Якунда Шавкат Мирзиёев музейнинг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ