
Жамият
Халқаро қидирувда бўлган шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Ўғирлик ва катта миқдорда товламачилик жиноятларини содир этганлик учун халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Т.Х.М. Мисрда эканлиги маълум бўлди. Жиноятчи Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан қидирувга берилган эди.
Маълум бўлишича, ушбу шахс Мисрда бир муддат талабалик мақомида яшириниб юрган. Жорий йил январь ойида Интерполнинг Қоҳира шаҳридаги офиси ва Миср ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ