
Жамият
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро дарс вақтида синфхонага кириб, ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди ва бу ҳолат жамоатчилик ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.
Унга кўра, мактабда содир бўлган ҳолат Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли бандларига кўра маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилган.
Судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган психиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, суд фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган. Фуқаро Г.Х. айни вақтда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг телеграм каналида Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасини келтираркан, ҳечкимнинг педагог дарсини бузишга, улар билан маданият доирасидан ташқарида муомалада бўлишга ҳақи йўл эканини таъкидлади:
«Бундай ҳолатлар аниқланса вазирлик зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади!» — дея уларнинг фаолияти қонун билан ҳимояланганини, ўқитувчи қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар ишга солинишини билдиради вазир.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ