
Жамият
Хусусий секторда туғруқ пулини тўлашдан қочиш кўпаяётгани сабабли «Миллий тикланиш» партияси йиғилишида аёлларга туғруқ пули тўланишини кафолатлайдиган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ҳужжатга кўра, иш берувчи томон энди аёлларни суғурта билан ишга олишга мажбур бўлади.
«Бугунги чақалоқ эртага ватанпарвар фуқаро. Боланинг ватанга муносабати илк болалик даврида онаси билан бўладиган коммуникациянинг натижаси эканлигини педагогика тасдиқлайди. Афсус, фарзанд кўрган она оналикнинг илк давриданоқ эътиборини фарзандига эмас, уни таъминлаш учун зарур бўлган маблағларни излашга қаратишига тўғри келмоқда. Туғруқ пулини олиш суғурталаш орқали ҳал қилинмоқда, лекин энг камида 3 ёшгача она боласининг олдида бўлишини молиялаштириш ҳақида ўйлашимиз керак», деган фракция раҳбари Алишер Қодиров.
Таъкидланишича, гарчи бу ҳаракат бўлсада, лекин инсон капиталига инвестиция ҳисобланади. Бу эса келажак ватанпарварлигининг пойдевори бўлади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ