Ўзбекистонда «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси жорий этилади

Сақлаш
15:50 / 14.02.2025 28 0

Ёшлар билан мулоқот давомида Президент камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали ечими таълим эканини таъкидлади.

 

Шу сабабли ҳам, эндиликда кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

 

Жумладан, камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади. Улар учун қўшимча грант ажратилади. Контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

 

Учрашувда иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси жорий этилиши ҳам маълум қилинди.

 

Бунда ҳар бир маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб, тайёргарлик курсларида ўқитилади.

 

Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар эса Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади. Улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

 

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг «топ-100» олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//