«Битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз» – Шавкат Мирзиёев

Сақлаш
14:57 / 14.02.2025 27 0

Президент ва ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган мулоқот жараёнида аёллар билимини оширишда бажарилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирилди.

 

Шавкат Мирзиёев хотин-қизларнинг контракти давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига талаба қизлар сони 11 карра кўпайганини урғулади.

 

«Мен бир ҳаётий фикрни такрорлашдан чарчамайман: битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади. Бу борадаги ишларни янада жадал давом эттирамиз», – деди Президент.

 

Хабарда кўра, ўтган 25 йил ичида давлат ҳисобидан 800 нафар ёшлар хорижга ўқишга юборилган бўлса, биргина «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали сўнгги 7 йилда 3 баробар кўп ўғил-қиз бундай имкониятга эга бўлди.

 

Эндиликда Ёшлар агентлиги хорижда ўқиётган ҳар бир талабага бош-қош бўлиб, эҳтиёжларини аниқлаши, Ватанга қайтиб, ўз ўрнини топиши, муваффақиятли карьера қилиши каби масалаларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан тенг масъул бўлиши белгиланди.

 

Шунингдек, давлат раҳбари ҳозирги тезкор ахборот алмашинуви даврида ёш авлод, айниқса, болажонлар учун миллий контентларни яратиш долзарб вазифалиги, бундай контентни боғча ва мактабдаги таълим жараёнларида намойиш этиш орқали янада оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//