Ҳафта охирида қор ёғиши кутилмоқда

Сақлаш
12:42 / 14.02.2025 77 0

Ўзгидромет 14–16 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, Сурхондарё, Тошкент, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида эса бироз ёмғир ёғиши мумкин.

 

Шанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг айрим ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади.

 

Якшанба куни Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимоли-ғарбий ҳудудларидан ташқари) ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

 

Бугун ва эртага кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 7–10 даражагача исийди. Якшанба куни кундузги ҳарорат 3-6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат, асосан, кечалари 0–5 даража илиқ бўлади.

 

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 16 февраль – якшанба куни айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди.

 

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Пойтахтда бугун бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Эртага, 15 февраль куни ёғингарчилик кутилмайди. 16 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик(ёмғир, қор) бўлади.

 

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади.

 

Бугун ва эртага кундузи ҳарорат 7–10 даража илиқ бўлади. 16 февраль – якшанба куни 3–6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат, асосан, кечалари 0–3 даража илиқ бўлади.

 

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//