«Ҳаммага қаҳрамон қизим бор, деб айтганман» – Президент

Сақлаш
11:29 / 14.02.2025 74 0

Кеча бўлиб ўтган олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида Президент паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова билан мулоқот қилди.

 

«Асила қизимни кўрганимдан жуда хурсандман. Қизим, бахтли бўлгин. Яқинда тўйларингни эшитиб, вакилимни юбордим. Сизларга бахт-саодат тилайман. Энг ишончли, мардона, мард қизларимдан бирисан. Ҳаммага қаҳрамон қизим бор, деб айтганман. Сенга ҳам телефонда қаҳрамон қизим деганман. Илоҳим, бахтли бўлинглар. Сизларнинг бахту камолларингни кўриш ҳаммамизга насиб қилсин. Қизим, ишларингда муваффақият. Келажакда Ўзбекистонга шода-шода медаллар олиб келишингга ишонаман», деган Шавкат Мирзиёев.

 

Асила Мирзаёрова ҳам давлат раҳбарининг табрикларини етказишганини айтди:

 

«Оилавий миннатдор бўлдик. Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига кучли тайёргарлик кўришни мақсад қилиб қўйганман. Турмуш ўртоғим билан бирга спорт соҳасидамиз. Улар ҳам спорт мураббийи ҳисобланади», деган паралимпия чемпиони.

 

Президент Асилага бахт тилаган ҳамда Янги Ўзбекистоннинг янги оиласи ва янги қаҳрамонлар пайдо бўлишига ишонч билдирган.

 

Паралимпия чемпиони эса, ўз навбатида, Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида битта олтинни иккита қилишга ваъда берган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//