
Жамият
«Эл-юрт умиди» жамғармаси ўз фаолияти бўйича маълумот тақдим этди.
Унга кўра, 2018-2024 йиллар давомида жамғарма томонидан 2225 нафарга яқин стипендиат дунёнинг 45 га яқин давлатига таълим олиш ва стажировка ўтиш учун юборилган.
Шундан 1400 нафари Ўзбекистонга қайтиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида, таълим, фан, тиббиёт ва давлат бошқаруви йўналишларида хорижда тўплаган илғор билим ва кўникмаларини қўллаб келмоқда. Уларнинг 372 нафари узоқ муддатли дастурлар асосида ўқиган, яъни 14 нафари бакалавриат, 316 нафари магистратура ва 42 нафари докторантура дастурларида таҳсил олган.
Бугунги кунда жами 748 нафар стипендиат дунёнинг ТОП-300 талигига кирувчи нуфузли университетларда таълим олишини давом эттирмоқда. Шундан 399 нафари бакалавр, 242 нафари магистр, 107 нафари докторант ҳисобланади.
Жамғарма орқали ўқиётган ўзбекистонлик ёшларнинг сон жиҳатидан энг катта улиши АҚШ( 364 нафар), Буюк Британия(193 нафар), Италия(38 нафар), Россия(34 нафар), Германия(27 нафар), Австралия(25 нафар) ва Малайзия(19 нафар) давлатларига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси бўйича Тошкент шаҳрида энг кўп ёшлар жамғарма стипендиати бўлишган – 168 нафар.
Ҳудуд жиҳатидан 2-ўринда Наманган вилояти ўрин олган – 64 нафар.
3-ўринда Самарқанд вилояти кўрсатилган – 62 нафар.
Сирдарё (15 нафар) ва Навоий (28 нафар) вилоятлари энг қуйи ўринларни банд қилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ