Ўзбекистон ва Тожикистон расман иттифоқчиларга айланди

Сақлаш
17:34 / 13.02.2025 33 0

 

Шавкат Мирзиёев томонидан шу мазмундаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун имзоланди.

 

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди. Бу ҳақдаги қонун президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

 

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилиши ҳақида Шавкат Мирзиёвнинг 2024 йил апрель ойида Душанбега расмий ташрифи чоғида эълон қилинган эди.

 

Ўзбекистон раҳбари Тожикистон президент Имомали Раҳмон билан учрашувда иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиш эканини таъкидлаганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//