Эндиликда маҳаллаларда «Аҳолининг жисмоний фаоллиги рейтинги» юритилади

Сақлаш
14:16 / 13.02.2025 44 0

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

 

Йиғилишда оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўтган йили оммавий спорт мусобақаларида ёшлар қамрови 10 миллионга етди. Лекин ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилишга барча туманларда бирдек эътибор қаратилмаяпти.

 

Мисол учун, «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг ўтган йилги мавсумида туман босқичида ғолиб бўлган 150 минг ёшларнинг атиги 15 фоизи спорт мактабларига танлаб олинган.

 

Эндиликда ҳар ҳафтада маҳаллаларда оммавий жисмоний фаоллик тадбирлари ўтказиб борилади. Уларга ногиронлиги бўлган шахслар кенг жалб этилади. Шунингдек, маҳаллалар кесимида «Аҳолининг жисмоний фаоллиги рейтинги» юритилади.

 

Йил якунида энг фаол оилаларга тренажерлар берилади, энг яхши маҳаллаларда эса спорт майдончалари қурилиб, жиҳозланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

08:27 / 12.03.2025 0 2
Тошкентда зилзила қайд этилди

//