
Жамият
Пойтахтга яна мингта Yutong автобусларини олиб келиш имкониятлари ўрганилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вазир Илҳом Маҳкамов Хитойнинг Ютонг Бус компаниясининг халқаро маркетинг бўйича вице-президенти Сюй Пен билан учрашиб, Ўзбекистонда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш жараёнида ҳаракат таркибларини янгилаш борасидаги вазифаларни муҳокама қилди.
Хусусан, томонлар 200 та электробус сотиб олиш лойиҳасини амалга оширишнинг ҳозирги ҳолатини, шунингдек, Тошкент шаҳри учун яна 1000 та автобус сотиб олиш бўйича истиқболли лойиҳа юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, хусусий тадбиркорлар томонидан электробусларни сотиб олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ жиҳатлар атрофлича муҳокама этилди.
Транспорт вазири Ўзбекистонда фойдаланилаётган Ютонг компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автобус ва электробуслар сони ортиб бораётганидан келиб чиқиб, компания томонидан кўрсатилаётган сервис хизматларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ