
Жамият
10 февраль куни Туркияда Самарқанд ва Кўниёнинг биродар шаҳарлар мақомида ҳамкорлик қилиши бўйича протокол имзоланди. Бу ҳақда «Юксалиш» ҳаракати матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатни Турк дунёси муниципалитетлари иттифоқи президенти, Кўниё шаҳри мери Иброҳим Альтай ва Самарқанд ҳокими Фазлиддин Умаров имзолади.
Протокол доирасида томонларнинг ўзаро ҳурмат, ишонч ва тенглик тамойилларига асосланган ҳамкорликни ривожлантириш мақсадлари мустаҳкамланган. Хусусан, тажриба алмашинуви, иқтисодий ҳамкорлик, таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар сиёсати, спорт, туризм, тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш, экология, энергетика, маданият, санъат, ахборот технологиялари ва транспорт соҳаларида ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, инвесторлар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларини қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни илгари суриш кўзда тутилган.
Маълумот учун, Кўниё Туркиянинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлиб, бой тарихи ва маданий мероси билан машҳур. Бундан ташқари, у муҳим саноат ва қишлоқ хўжалиги маркази ҳисобланади. Кўниёда кўплаб илмий тадқиқотлар ва ИТ-сектор тараққиётига ҳисса қўшувчи университетлар ва технопарклар жойлашган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ