Жамият
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Фан олимпиадалари маркази ҳамкорлигида математика, физика, информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича Иқтидорли болалар республика олимпиадаси (IBRO-2025) ташкил этилмоқда.
Олимпиада testbor.uz таълим платформасида 3 босқичда 2–11 синфлар ўртасида бўлиб ўтади. Таъкидланишича, 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган жами 18 нафар ўқувчи AKITA ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетларига 100 фоиз грант ажратилади.
Бунда:
Биринчи босқич (туман) — онлайн тарзда 1–7 апрель кунлари ташкил этилади. Биринчи босқичда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш, қатнашиш ва натижаларни аниқлаш testbor.uz таълим платформаси орқали амалга оширилади.
Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида 13–20 май кунларида онлайн тарзда ўтказилади. Якуний танловда иштирок этиш учун иккинчи босқичда ҳар бир ҳудуд кесимида 1–5-ўринларни эгаллаган ўқувчилар саралаб олинади.
Учинчи босқич – Финал босқичи – 2–8-синф ўқувчилари учун онлайн шаклда ўтказилади. 10-11-синф ўқувчилари учун Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети биносида ўтказилади.
Хабарда ёзилишича, энг фаол иштирок этиб юқори ўринларни қўлга киритган мактаб жамоасига «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан бош соврин – BYD Chazor автомобили топширилади.
Бундан ташқари, ҳар бир фан кесимида юқори 10 талик ўринларни қўлга киритган ўқувчиларнинг устозлари ҳам тақдирланади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
77524
Жамият
56602
Жамият
55801
Жамият
50869
Жамият
//
Изоҳ йўқ