
Жамият
Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек, ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Муаллифлик ҳуқуқи бирон-бир объектив шаклида бўлган ошкор қилинган асарларга ҳам, ошкор қилинмаган асарларга ҳам татбиқ этилади.
Қонунчиликка биноан муаллиф асаридан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқи асосида асарини таржима қилишга ёки таржима қилиш ҳуқуқини беришга рухсат бериши мумкин.
Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузган шахслар маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка тортилади.
Жумладан, маъмурий жавобгарликка кўра, асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш:
▪️ фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача (375 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача);
▪️ мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маълумот учун, асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхалари, бундан ташқари, уларни такрорлаш ҳамда тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналар ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроллари мусодара қилинади.
Жиноий жавобгарликка кўра эса, муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш:
▪️ БҲМнинг 25 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима (9 млн 375 минг сўмдан 28 млн 125 минг сўмгача);
▪️ 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▪️ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниш каби жавобгарликларга сабаб бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ