
Жамият
Сўнгги йилларда минглаб инсонлар турли йўллар билан жиддий хавф-хатарга қарамай, катта маблағ эвазига Мексика орқали АҚШга ўтишга уринганидан хабарингиз бор.
Бундай йўл қийинчилик ва таваккаллар билан боғлиқ бўлиб, оқибатда одам савдоси, фирибгарлик ва ҳуқуқий муаммоларга олиб келган. Бундан кўплаб ўзбекистонликлар ҳам жабр кўрган.
Марказий Осиё минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази эксперти, иммиграция ҳуқуқи бўйича мутахассис Алишер Содиқовнинг сўзларига кўра, Трампнинг миграция сиёсати энди ўзбеклар учун фойдали бўлиши мумкин.
«АҚШга ноқонуний йўл билан бориш учун Ўзбекистон фуқаролари Мексика чегарасини кесиб ўтиш схемасидан фойдаланган. Улардан 30 минг доллардан 50 минг долларгача маблағ талаб этилган. Арзонроқ вариант фақат чегарагача етказиб қўйишни ўз ичига олган бўлса, қимматроқ хизматлар мигрантлар учун махсус автомобиль тайёрлаш, чегарадан яширин ўтиш ва АҚШ тарафига ўтгач, адвокат ёрдамини ўз ичига олган», дейди у.
Экспертнинг қўшимча қилишича, миграция сиёсатининг кескинлашуви бу хавфли йўлни деярли тўхтатади. Бу Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам ижобий бўлади.
Унинг фикрича:
Биринчидан, фуқаролар фирибгарлик ёки одам савдоси қурбони бўлишдан сақланади;
Иккинчидан, ноқонуний йўлга сарфланадиган 30-50 минг АҚШ доллари, қонуний таълим, бизнес ёки бошқа истиқболли лойиҳаларга йўналтирилиши мумкин;
Учинчидан, расмий миграция йўллари ривожланади. Хорижий давлатларга қонуний, хавфсиз ва кафолатланган йўллар орқали бориш имкониятлари кенгаяди.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ