
Жамият
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2024 йил давомида фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий кенгашлар томонидан ўтказилган ҳимоя жараёнларининг интернет орқали жонли эфирга узатилиши республикадаги 152 та муассасанинг расмий веб-сайти асосида таҳлил қилинди.
Унга кўра, мазкур даврда илмий кенгашлар томонидан фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ўтказилган жами 3400 дан ортиқ диссертация ҳимоясидан 1130 таси, яъни 33 фоизи интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилган.
100 дан ортиқ муассасанинг расмий веб-сайтида ҳимоя жараёнини ҳеч қандай чекловларсиз жонли эфир орқали кузатиш имконини берувчи ҳаволалар тақдим этилмаган.
Бу каби ҳолатларга асосан қуйидаги муассасаларда йўл қўйилган:
▪️ Қорақалпоқ давлат университети;
▪️ Наманган муҳандислик-технология институти;
▪️ Урганч давлат университети;
▪️ Тошкент давлат шарқшунослик университети;
▪️ Тошкент давлат стоматология институти;
▪️ Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
▪️ Тошкент давлат техника университети »Фан ва тараққиёт»ДУК;
▪️ Андижон давлат тиббиёт институти;
▪️ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети;
▪️ Чирчиқ давлат педагогика университети;
▪️ Қарши давлат университети ва бошқалар.
Илмий кенгашлар томонидан ўтказилган диссертация ҳимояларининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили ҳамда бу борадаги жараёнларни самарали ташкил этган муассасалар рўйхати қуйидаги инфографикаларда келтирилган:
Агентлик қонунчилик талабларини бузган муассасаларга тегишли кўрсатмалар ва огоҳлантириш хатлари киритилганини маълум қилди.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ