Дунё аҳолисининг учдан икки қисми 70 ёшдан ошган эркаклар томонидан бошқарилади

Сақлаш
17:11 / 10.02.2025 51 0

Фото: BILD

Жаҳон бўйича сиёсий ҳокимият борган сари кексалар қўлига ўтмоқда. Масалан, ҳозирда ҳарбий жиҳатдан энг лидер давлатлар бўлмиш АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эрон раҳбарларининг ёши 70 дан кам эмас. Жумладан:

▪️ АҚШ – Дональд Трамп – 78 ёш;

▪️ Россия – Владимир Путин – 72 ёш;

▪️ Хитой – Си Цзиньпин – 71 ёш;

▪️ Ҳиндистон – Нарендра Моди – 74 ёш;

▪️ Эрон – Оятуллоҳ Али Хоминаий – 85 ёш.

 

Қизиғи, шу 5 та мамлакат аҳолиси 5,4 млрд бўлиб, бу дунё аҳолисининг 67,5 фоизи деганидир.

 

Таъкидланишича, рўйхатдаги давлат раҳбарлари шунчаки ҳокимиятдаги эмас, балки ҳақиқатда қарор қабул қиладиган шахс сифатида қабул қилинган.

 

Шунинг учун ҳам Буюк Британия ҳокимият вакили бу рўйхатга киритилмаган. Чунки мамлакат қироли гарчи Чарлз III (у 76 ёшда) бўлсада, аслида қарор қабул қилиш вазифасини Бош вазир Кеир Стармер (62) бажаради.

 

Хабарда ёзилишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунё аҳолисининг ўртача ёшини 30 деб ҳисоблайди. Демак, аҳолининг ярми 30 ёшдан кичик. Давлат раҳбарларининг ўртача ёши эса 61 ёш ва бу аҳолининг ўртача ёшидан икки бараварга кўп.

 

Ёш бўйича ҳозирги рекордчи раҳбар Камерун президенти Пол Биядир. У 91 ёшда ва 42 йилдан бери бу лавозимда ишлаб келади. Ажабланарлиси, Камерун аҳолисининг ўртача ёши 18 га ҳам етмайди.

 

BILD таҳлилига кўра, атиги 28 мамлакат ва ҳудуд аёллар қўлида. Буларга Мексика ёки Италия каби бир нечта йирик давлатлар киради. Жами 380 млн фуқаро аёл раҳбарлар томонидан бошқарилади. Бу дунё аҳолисининг атиги 4,7 фоизини ташкил қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//