Жамият
Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига ҳам устама тўлаб берилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.
Вазирнинг ёзишича, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Маълумот учун, мазкур янгилик Президент томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида белгилаб қўйилган.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
77524
Жамият
56602
Жамият
55801
Жамият
50869
Жамият
//
Изоҳ йўқ