Маҳаллалар кутубхоналарига 30 мингта китоб совға қилинди

Сақлаш
09:26 / 30.12.2021 852 0

Кеча, 29 декабрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда “Китоб – енгилмас куч манбаи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

 

Тадбирда республикадаги маҳаллалар кутубхоналарини янги бадиий асарлар билан бойитиш мақсадида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Адабиёт” нашриёти томонидан нашр қилинган 39 номдаги 30 000 дона китоб маҳалла вакилларига тақдим этилди. Китоблар тўпламидан Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб”, Хайриддин Султоновнинг “Одамлардан тинглаб ҳикоя”, Сирожиддин Саййиднинг “Элдошларим, дилдошларим”, Саида Зуннунованинг “Баҳорни қаршилаб”, Александр Файнбергнинг “Қораламага қасида”, Бердақнинг “Юрт ғамхўри керак менга”, Садриддин Салим Бухорийнинг “Қадимий куй”, Абдулла Шернинг “Сайланма”, Мунаввара Усмонованинг “Ҳаёт тумори” каби кўплаб бадиий асарлар ўрин олган.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар китобхонликни тарғиб қилиш аслида миллий ўзликни англашга, дунёқарашни кенгайтиришга бўлган интилиш эканини айтиб ўтишди. Учрашув куй-қўшиқлар билан давом этди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//