
Жамият
2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида бир қатор ишлар олиб борилади.
Жумладан, аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдириш орқали мамлакатимизда «Экофаол фуқаро» ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган «Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади ва аҳоли орасида тарғиб қилиш ишлари ташкил этилади. Бунда унинг асосий тамойиллари этиб қуйидагилар белгиланган:
▪️ аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, хусусан, тиббий маданиятни ошириш, соғлом овқатланиш, кунлик юриш ва югуришни тарғиб қилиш;
▪️ «яшил транспортда», шу жумладан, велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш;
▪️ пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш;
▪️ озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш;
▪️ сув, газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
▪️ чиқиндиларни турларига қараб саралашни йўлга қўйиш.
Шунингдек, инсон салоҳиятини юксалтириш, таълим учун қулай муҳит яратиш ишларини ташкил этиш мақсадида 2025/2026 ўқув йилидан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланиб, у ерда «циркуляр иқтисодиёт» таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилади.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан эса экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратиб борилади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ