
Жамият
Ўзгидромет 10–14 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Республика бўйича вақти-вақти билан, асосан, қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
13 февраль куни марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим жойларида, шунингдек, Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларида ҳам ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
14 февралда эса республиканинг кўпчилик вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат жанубий ҳудудларнинг баъзи энг чекка жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Ҳаво ҳарорати 10–11 февралда кундуз кунлари 0–5 даража илиқ, кечалари 0–5 даража совуқ, шимол ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида бўлса 6–8 даража совуққача бўлади.
12 февралдан ҳарорат аста-секин кўтарила бошлайди ва 13–14 февралга келиб, кундузги ҳарорат 8–11 даража илиққача, жанубда 12–14 даража илиққача кўтарилади.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Айрим жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.
Тошкент шаҳрида бугун кечқурун бироз қор ёғиши мумкин. 11–12 февраль куни вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. 13 февралда, асосан, ёмғир кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. 14 февралда ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундуз кунлари 10–11 февралда 0–5 даража илиқ бўлади. 12–14 февраль кунлари 8–10 даража илиққача аста-секин кўтарилади.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ