Вилоятлар марказида айрим лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади

Сақлаш
10:53 / 10.02.2025 36 0

2025 йилнинг 1 майидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:

▪️ асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;

▪️ тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;

▪️ самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;

▪️ қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;

▪️ хавфлилик даражасининг И ва ИИ синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.

 

Бундан ташқари, 2025 йил якунига қадар АИ-80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади.

 

Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тўлиқ тақиқланади (авариявий ёқилғи сифатида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигини хабардор қилиб, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно).

 

Маълумот учун, юқорида келтирилган кўрсатмаларда кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Ўзбекистон экологик партияси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифи инобатга олинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//