
Жамият
Ўзбекистон Республикаси элчихонаси жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудида Россия Федерацияси ички ишлар вазирлиги томонидан юритиладиган «назорат қилинадиган шахслар реестри» фаолият кўрсатишни бошлаганини маълум қилди.
Хабарга кўра, ушбу реестрга миграция қонунчилиги соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет эл фуқаролари киритилган.
Мазкур меъёрий ҳужжатга мувофиқ, реестрга киритилган чет эл фуқаролари Россия Федерациясидан чиқиб кетишлари ёки 2025 йил 1 январдан 30 апрелгача бўлган даврда ўзларининг ҳуқуқий мақомларини ҳал қилиш учун ўзлари истиқомат қилиб турган жойдаги Россия ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига ёки «ПВС» (паспортно-визовый сервис) федерал давлат унитар корхонасининг филиалига, шунингдек, Москва шаҳрида жойлашган чет элликлар учун «Сахарово» кўп функцияли миграция марказига мурожаат қилишлари талаб этилади.
Россия томони маълумотига кўра, «Амнистия» даврида ушбу Фармонга биноан, чет эл фуқароларига нисбатан Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш, махсус сақлаш муассасаларга жойлаштириш ва кейинчалик Россия Федерацияси ҳудудига киришни чеклаш билан боғлиқ чоралар қўлланилмаслиги таъкидланмоқда.
Назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилган чет эл фуқароларига қуйидагилар тақиқланади:
1. Кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш;
2. Никоҳ тузиш;
3. Юридик ташкилот ёки фирмаларни ташкил этиш ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;
4. Банк ҳисоб рақамларини очиш ва банк операцияларини бажариш;
5. Транспорт воситаларини бошқариш.
Бундан ташқари, Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний юрган вояга етмаган чет эл фуқароларини таълим муассасалари (мактаблар ва болалар боғчалари)га қабул қилиш ҳам мумкин эмас.
Элчихона салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ҳолатни зудлик билан ҳал этиш чораларини кўришга чақирмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқий мақомини Россия ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида текшириб олиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ