Жамият
«Миллий тикланиш» ДП депутатларининг ҳудудлардаги ўрганишлари чоғида Ўзбек тили фани ўқитувчилари меҳнати муносиб баҳоланмаётгани бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
Таъкидланишича, Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли Фармонида 2025 йил 1 январдан миллий сертификатга эга «Ўзбек тили ва адабиёти» фани ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама тўланиши белгиланган. Бироқ тегишли вазирликнинг қайсидир ҳужжати билан бу тартиб фақат «Она тили ва адабиёт» ҳамда «Тарих» фанлари ўқитувчиларига татбиқ этилмоқда.
«Давлат тили мавқейини мустаҳкамлашни устувор вазифа билган «Миллий тикланиш» демократик партияси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бу ҳаракатини Давлат тилига ҳурматсизлик деб баҳолайди», дейилади муносабатда.
«Миллий тикланиш» демократик партияси келиб тушган мурожаатларга асосланиб ушбу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатаси даражасига кўтарилишини ва тез орада тегишли вазирликлардан «Депутат сўрови» орқали изоҳ сўралишини маълум қилди.
Жаҳон
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
77611
Жамият
56654
Жамият
55857
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ